SEARCHED FOR:
SHAVKAT MIRZIYOYEV
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Венгрия ва Словенияга ташриф буюради
2025-05-19 7219-22 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словения Республикасига расмий ташрифлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон етакчиси Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади.
Олий даражадаги музокаралар, Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Мамлакатимиз раҳбари 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Любляна шаҳрида Словения Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашади, ушбу мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, қўшма ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика, саноат, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Кувайт Давлатида бўлади
2025-02-18 1237Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари, етакчи компаниялари ва банк-молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Бўлажак саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Кувайт дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, савдо, инновациялар, инвестиция ва молия, "яшил" энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, инфратузилма, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олиши кўзда тутилган.
Маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини кенгайтириш масалалари ҳам диққат марказида бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Кувайт етакчилари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқадилар.
Музокаралар якунида қатор қўшма ҳужжатлар ва битимлар қабул қилиниши кутилмоқда.
-
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
2023-12-21 1675Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитидаги нутқи
2023-11-09 1708Ўзбекистон заминига хуш келибсиз!
Бугунги олий даражадаги учрашувимиз бизнинг умумий тараққиёт йўлида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қатъий интилишимизнинг яққол далилидир.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумидаги нутқи
2023-10-18 1895Аввало, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин жанобларига “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этишга таклиф қилгани ҳамда илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдираман.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи
2023-09-20 1975Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг бугунги сессияси халқаро муносабатлар тизимида фундаментал ўзгаришлар юз бераётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда.
Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. Глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймоқда. Ва буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмоқда.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
2023-09-15 2059Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Шарипович Раҳмонга илиқ қабул ҳамда учрашувимизни юксак даражада ташкил этгани учун билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.
Барча ҳамкасбларимни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайман.
Ўтган даврда Жамғарма экологик таҳдидларга қарши кураш масалаларида умумий манфаатларимизни илгари суриш учун муҳим майдон сифатида ғоят зарурлигини кўрсатди.
-
Ўзбекистон Президенти ва Саудия Арабистони Валиаҳди кенг кўламли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
2023-07-20 1857Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.
-
Ўзбекистон Президенти Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди
2023-07-20 1848Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.