-
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СОҲАСИДАГИ ГЛОБАЛ ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ ҚАДАМИ
2025-05-26 153Тагсарлавҳа: БМТ Давлат хизмати форумининг Ўзбекистонда ўтказилиши — унинг халқаро ҳамжамиятдаги роли мустаҳкамланаётганини кўрсатади.
БМТ Давлат хизмати форуми (United Nations Public Service Forum — UNPSF) — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ўтказиладиган халқаро даражадаги тадбир бўлиб, давлат хизмати соҳасида инновация, самарадорлик ва барқарор тараққиётни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. Форумни БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти (UN DESA) ташкил қилади. Форум барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун давлат хизматини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш мақсадида 2003 йилдан буён ўтказилади.
-
ЎЗБЕКИСТОН “БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ” ДОИРАСИДА РАҚАМЛИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТАДИ ЎЗБЕКИСТОН “БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ” ДОИРАСИДА РАҚАМЛИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТАДИ
2025-05-26 128Бугун Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар ижобий динамика кўрсатмоқда. Рақамлаштириш, шаффофлик ва профессионализмга қаратилган ташаббуслар давлат фуқаролик хизматининг сифати ошишига хизмат қилмоқда. 2025 йил 23-25 июнь кунлари БМТ Давлат хизмати форумини (UN Public Service Forum 2025) Ўзбекистонда ташкил этилиши ҳам бежиз эмас. Форум ўз миссиясидан ташқари Ўзбекистоннинг давлат хизмати, электрон ҳукумат ва рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлари ва саъй-ҳаракатларини дунё ҳамжамиятида танитишни ҳам таъминлайди. Бу, Президент Ш.М.Мирзиёев бошқарувидаги мустақил мамлакат учун ижобий қадам.
-
БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ЎТКАЗИЛИШИ — МАМЛАКАТ УЧУН ТАРИХИЙ ВОҚЕЛИКДИР
2025-05-26 1332025 йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми (UN Public Service Forum 2025) ўтказилади. Ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг асосий мавзуси — “2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш”. Форум БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ташкил этилмоқда. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши — мамлакат учун соҳадаги ислоҳотларини намойиш этиш ва баҳолаш имконини ҳам беради.
-
БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА НАМОЁН ЭТИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ
2025-05-26 75Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Асосий мақсад — самарали, шаффоф ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тизимини шакллантиришга йўналтирилди. Мазкур соҳадаги ютуқлар ва салоҳият 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган БМТ Давлат хизмати форумида намоён бўлиши кутилмоқда. Ушбу Форум Ўзбекистонда илк бор ташкил этилади ва бу мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши — БМТнинг Ўзбекистон билан давлат хизмати соҳасида шаклланаётган мустаҳкам ҳамкорлигининг амалдаги намунасидир.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Венгрия ва Словенияга ташриф буюради
2025-05-19 16719-22 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словения Республикасига расмий ташрифлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон етакчиси Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади.
Олий даражадаги музокаралар, Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Мамлакатимиз раҳбари 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Любляна шаҳрида Словения Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашади, ушбу мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, қўшма ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика, саноат, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
-
Transport aloqalarini rivojlantirish - Markaziy va Janubiy Osiyo o‘rtasidagi o‘zaro bog‘liqlikni tiklashning asosi hisoblanadi
2025-05-19 167I. Markaziy va Janubiy Osiyo davlatlari o‘rtasida yangi iqtisodiy hamkorlik arxitekturasini shakllantirishda Termiz muloqotining o‘rni
Geosiyosiy o‘zgarishlar tezlashib, global savdo aloqalari fragmentatsiyalanib borayotgan, ko‘p tomonlama halqaro institutlarga bo‘lgan ishonch pasayib borayotgan bir sharoitda, mintaqaviy o‘zaro bog‘liqlikni mustahkamlash zarurati hech qachon hozirgidek dolzarb bo‘lmagan. Markaziy va Janubiy Osiyo - tarixan savdo va madaniy rishtalar bilan bog‘langan mintaqalar – bugungi kunda halqaro aloqalardagi beqarorlikning ortib borishiga javoban hamkorlikni chuqurlashtirishga yana harakat qilmoqda.