-
"Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва ижро этилиши
2024-12-02 195Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғоя асосида кенг нишонланади. Янги Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг кўламли, қамровдор ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Ўзбекистон Президентининг “Янги таҳрирдаги Конституция бизга инсон ҳуқуқлари, демократия, эркинлик, барқарорлик, тенглик ва тараққиёт тамойилларига асосланган ҳуқуқий ва адолатли давлат қуриш йўлларини кенг очиб берди”, деб таъкидлагани замирида ғоят улуғвор ҳақиқатлар мужассам. Конституциямизда давлат ва жамият тараққиётининг ҳуқуқий мафкураси, халқимиз Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида таянадиган конституциявий қадриятлар ва тамойиллар қатъий белгилаб берилгани бу фикрнинг яққол исботидир.
Янги Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот таянган ҳаётий мезонлар -
Конституциявий қадриятлар ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тўғридан-тўғри амал қилиши
2023-07-05 381Жамиятнинг ижтимоий ёки ижтимоий-сиёсий тизими ўзига хос ташкилий, институционал хусусиятларга ва бошқа тизимлар билан алоқаларга эга. Шунинг учун у кенг ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий муносабатлар мажмуида мавжуддир. Жамиятдаги мафкура, ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар, миллий ва умуминсоний қадриятлар, тарихий-маданий тажриба ижтимоий-сиёсий тизимга устқурма сифатида таъсир этади. Бироқ жамиятнинг бу ижтимоий унсурлари тизими билан ижтимоий-сиёсий тизимлар ўртасида мудом фарқ сақланиб қолади. Демак, ижтимоий-сиёсий тизим устқурма таъсирида бўлса-да, айнан унинг ўзи эмас, балки ўзининг институционал, функционал, регулятив ва аксиологик жиҳатлари билан бошқа ижтимоий тизимлардан фарқ қилади. Ушбу фарқ ижтимоий-сиёсий тизимнинг ички тартиби, ташкилий жиҳати, ҳеч бўлмаганда, минимал даражадаги сиёсийлигида намоён бўлади.