Ўзбекистон Республикасининг Бишкекдаги Элчихонасида умумхалқ байрами — Наврўз кенг нишонланди.

Ўзбекистон Республикасининг Бишкекдаги Элчихонасида умумхалқ байрами — Наврўз кенг нишонланди.
Унда Қирғизистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар, шунингдек Қирғизистон ҳудудида фаолият юритаётган ўзбек миллий-маданий марказлари вакиллари иштирок этдилар.
Байрам самимият ва меҳмондўстлик муҳитида, асрлар давомида шаклланган миллий анъаналар ва қадриятлар руҳида ўтди. Иштирокчиларга ўзбек миллий таомлари — сумалак, палов ва самса таклиф этилди. Сумалак тайёрлаш жараёни баҳор, янгиланиш ва бирликни ифодаловчи рамз сифатида алоҳида қизиқиш уйғотди.