-
Ўзбекистонда олти ёшли болаларнинг 95,8 фоизи мактабга тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олинган
2024-12-06 704Ўзбекистонда мактабгача кичик ёшдаги болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, уларга зарур шароитларни яратиш, мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳада нодавлат секторнинг улушини ошириш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда таълим-тарбия жараёнига самарали шакллар ва усулларни жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши соҳада бошқача бир янги даврни бошлаб берди.
Тизимдаги ислоҳотлар сабаб чекка ҳудудларда эскирган, таъмирталаб шароити йўқ бинолар ўрнида янги, замонавий таълим масканлари барпо этилди.
Биринчилардан бўлиб, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат сектор улушини ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди. -
Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ педагогларга халқаро ва миллий сертификатлар бўйича устамалар тўлаб келинмоқда
2024-12-06 705Мамлакат ривожи изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар билан боғлиқ. Бунда асосий эътибор инсон қадри, фаровон турмуш, аҳоли тинчлиги ва саломатлиги, қонун устуворлигига қаратилади. Албатта, бу ҳаётий мезонларга сифатли таълим ва юксак тарбияга эга авлодни камолга етказиш орқали эришилади.
Албатта, бунда педагог кадрларнинг билим ва маҳоратларини ошириш масаласи етакчи ўринда туради ва бунинг учун умутаълим муассасаларини малакали ва иқтидорли педагог кадрлар билан таъминлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистондаги 40 мингдан ортиқ педагоглар халқаро ва миллий сертификатлар бўйича устамалар тўлаб келинмоқда, доимий верификациядан ўтказиб келинмоқда. -
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий мезонга айланди
2024-12-05 584Бугунги глобаллашув шароитида ҳар бир мамлакат ўз ҳудудидаги инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза қилиши ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Инсон ҳуқуқларини, жамиятнинг аҳиллигини таъминлаш ва фаровонликни кафолатлаш, давлат пайдо бўлиши “ижтимоий шартнома назарияси”нинг илғор замонавий стратегиялардан саналади. Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажаришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.