Ўзбекистон Республикасида халқаро тўқимачилик кўргазмалари ўтказилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Элчихонаси 2025 йил 14–16 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуасида тўқимачилик ва тикиш-тўқиш саноатига бағишланган бир қатор халқаро ихтисослаштирилган кўргазмалар ўтказилиши ҳақида маълум қилишдан фахрланади:
-
Heimtextil Uzbekistan;
-
Texworld Tashkent;
-
Apparel Sourcing Tashkent.
Ушбу тадбирларда АҚШ, Европа, Осиё, МДҲ, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг етакчи хорижий компаниялари иштирок этиши режалаштирилган.
Юқоридаги маълумотларга асосан, Элчихона Қирғиз Республикасидаги қизиқиш билдирган тадбиркорлар, тўқимачилик компаниялари вакиллари, соҳавий уюшмалар ҳамда давлат муассасалари ва ташкилотларини ушбу тадбирларда иштирок этишга таклиф қилади.
Иштирок учун рўйхатдан ўтиш мақсадида, Элчихона қизиқиш билдирган корхоналардан илтимос қиладики, бириктирилган шаклга мувофиқ анкета тўлдирсинлар. Шакл ва кўргазмалар ҳақидаги маълумотнома қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинади:
Алоқа учун:
Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Элчихонаси маслаҳатчиси
Абдуғани Араббоев
Тел.: +996 (312) 98629
Моб.: +996 (990) 999440