Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Қирғизистонда таълим олаётган Ўзбекистонлик талабалар диққатига! Ҳурматли фуқаролар ва талабалар

Қирғиз Республикаси ТИВнинг хорижий фуқароларнинг Қирғизистонда бўлишини легаллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисидаги ахборот хабари
Қирғиз Республикаси Президентининг 2025 йил 22 майдаги №164-сонли «Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 10 июнигача чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Қирғиз Республикасида бўлиб туриш қоидаларини бузган ҳолда яшаб келаётганларнинг ҳуқуқий мақомини легаллаштириш учун муддат берилди.
Жорий йилнинг 10 июнига қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар депортация ва жарималарсиз ўзининг Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб туришини қонунийлаштириш/легаллаштириш ёки мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш имкониятига эга.
*Қирғизистон ҳудудида бўлишингизни қонунийлаштириш/ легаллаштириш учун нима қилиш керак: *
1. амалдаги (яроқли) паспортга эга бўлиш;
2. ҚР Ташқи ишлар вазирлигига (виза учун), ҚР Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлигига (яшаш гувоҳномаси учун) ёки “Кызмат” Давлат муассасасига қарашли Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (рўйхатдан ўтиш учун) мурожаат қилиш;
3. виза, Ягона рухсатнома, рўйхатдан ўтиш, яшаш гувоҳномаси каби ҳужжатларни расмийлаштириш учун, бўлиш/қолиш ҳуқуқини берувчи асосларни тақдим этиш (мақсадга қараб);
4. қонунийлаштириш/легаллаштириш учун тўсқинлик қилувчи материаллар йўқлигини тасдиқловчи ички ишлар органлари (исталган ТИИБ-РОВД бўлими) хатини тақдим этиш
Шуни таъкидлаш керакки, юқоридаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармаган, шунинг учун ариза берувчи белгиланган тартибда давлат хизматини олиш бўйича мурожаат қилади.
* – Виза ёки «Ягона рухсатнома» расмийлаштириш учун * «Электрон виза» (www.evisa.e-gov.kg) портали орқали мурожаат қилиш – сўров юбориш керак. Аввало 2 ойлик визага, фақат кейин эса 1 йилликка мурожаат қилинади.
* - Рўйхатдан ўтиш учун - * «Онлайн рўйхатдан ўтиш» портали орқали * (www.ereg.e-gov.kg).
Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
ҚР Ташқи ишлар вазирлиги: 0 (312) 66-30-70, 0 (703) 42-88-65, 0 (999) 312 002 (24/7);
ҚР Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги: 0 (312) 66-39-64, 0 (509) 999 779;
ҚР Ички ишлар вазирлиги: 0 (312) 26-61-70, 0 (702) 828 028, 0 (700) 848 440;
“Кызмат” ДТ (рўйхат масалалари бўйича): 0 (312) 38-00-98, 0 (999) 380 025, 119.