Чегара
Жорий йилнинг 18 июль санасида Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётганайримтелеграм ижтимоий тармоғи каналларида “Фарғона вилоятининг “Шоҳимардон туристик қишлоғига кириш-чиқишда Қирғизистон чегара постида нохуш ҳолатлар кузатилаётгани” хақида хабар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси ходимижорий йилнинг 3 август санасида Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси чегарасидаги “Қадамжой” ҳамда “Оққия” назорат пунктларида бўлди.
Ёз ойи туристик мавсуми давом этаётгани сабабли Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида жойлашган дам олиш масканларига Ўзбекистоннинг чегара олди ҳамда бошқа вилоятларидан чегара назорат пунктлариавтоулов ва пиёда ўтаётган ва қайтаётган фуқароларнинг кўплиги сабабли кичиктирбандлик (10-15 та автомобил ва 20 нафар фуқаро) кузатилаётганлиги бироқ хабарда қайд этилган, фуқаролар томонидан норозилик, қирғиз чегарачилар томонидан пул эвазига чегарадан тезлашти бериш, сунъий тўпланишни хосил қилиш холатлари кузатилмади.
Шу ўринда маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасида жойлашган дипломатик ваколатхоналари ўз консуллик округлари доирасида худудларга, хусусан чегараолди худудларга мунтазам равишда ташриф буюриб келмоқдалар.