Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Нималар ўзгарди?
Фаолликнинг энг катта ўсишини Халқ банки кўрсатди, у умумий рейтингда 16-ўриндан 12-ўринга бирданига тўрт поғона кўтарилди. Ипотека банк кетма-кет иккинчи чорак учун фаолиятининг пасайишини кўрсатди, шунинг учун банк уч поғонага 5-ўриндан 8-ўринга пасайди. Асака банк йирик банклар рейтингини ёпади, у ўз гуруҳидаги сўнгги поғонани эгаллашда давом этмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун "Банклар фаоллик индекси"ни янгилади. Унинг асосида банкларнинг чораклик рейтинги тузилади.
Тадқиқот хусусий секторнинг банк активларидаги улуши ўзгаришларини мониторинг қилиш, шунингдек, мамлакат банк секторида олиб борилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида олиб борилмоқда.
2022 йил 1 сентябрь ҳолатига республика банк тизимининг активлари жами 532,1 трлн сўмни (2021 йил 1 сентябрь ҳолатига нисбатан ўсиш 31,8 фоиз), мажбуриятлари 455,7 трлн сўм (+ 34,3%), кредитлар 355,5 трлн. сўм (+ 15,7%) ҳамда депозитлар 205,7 трлн сўм (+ 56,7%). Ҳозирги кунда банк тизимида 57,8 минг киши фаолият олиб бормоқда.
Тадқиқотда банклар икки гуруҳга бўлинган - йирик ва кичик. Гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида рейтинг тузилди. Шу билан бирга, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида (ёки фақат битта ҳудудда) фаолият юритувчи банклар киради.
Официальный сайт:https://www.cer.uz/uzc/