Апостиль қандай ҳужжатларга қўйилмайди?
Ҳукуматнинг 732-сон қарори билан тасдиқланган “Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг” маъмурий регламенти 5-бандига асосан, апостиль:
- чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
- тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.
Маълумот учун: Апостиль бу — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штампдир.