Қирғиз-ўзбек чегара назорат пунктларидаги ҳолат хусусида
Мавжуд маълумотларга кўра, баъзи ҳолларда икки давлат чегара назорат пунктларида, асосан Қирғизистонга тегишли пунктларда сунъий навбатлар ҳосил бўлаяпти.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Элчихонаси масъул ходими мезбон мамлакат мутасадди ташкилотлари вакиллари билан ўрнатилган тартибда музокалар олиб бораяпти. Бундай ҳолатлар атрофлича ўрганиб ва текширилиб, маълумотлар тасдиқланган тақдирда, уларни бартараф этишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар кўрилиши маълум қилинади