Тошкентда Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши ўз ишини бошлади
Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (ШҲТ МКК) навбатдаги йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Оффлайн тарзда ўтказилаётган йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторлари, шунингдек, ташкилотнинг доимий органлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Учрашув доирасида 28-29 июль кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг мажлисини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.
МКК 15-16 сентабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилиши учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттиради.
ШҲТ МКК йиғилиши 27 июль кунига қадар давом этади.