Тошкентда ТДТ қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши ва Туркий агрофорум бўлиб ўтди
Кеча Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида биринчи Туркий агрофорум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдад Амреев, Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири Инам Каримов, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев, Қирғизистон қишлоқ ва мелиорация вазири Асқарбек Жанйбеков, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи, Кузатувчи мамлакатлар - Венгрия қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат котибининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Оскар Экрош ва Туркманистон қишлоқ хўжалиги атроф-муҳит муҳофазаси вазирининг ўринбосари Бегмиырат Атаев, шунингдек, тегишли идоралар, етакчи компаниялар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Агрофорум доирасида “B2В” шаклидаги учрашув ва музокаралар уюштирилди. Унда ТДТ иштирокчи мамлакатлари ишбилармонлари қатнашди.
- Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланаётганидан жуда мамнунман, - деди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев. – Биринчи марта ўтказилаётган ушбу муҳим тадбирни ташкил этиш ўз натижаларини беради. Озарбайжоннинг Туркий давлатлар ташкилотига раислиги даврида бир қатор янги ташаббуслар илгари сурилди, хусусан, ТДТга аъзо мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилишини ташкил этиш бўйича биринчи ташаббус маъқулланди. Ушбу тадбирларни тизимли равишда ўтказиш мақсадида биринчи Туркий агрофорумини ўтказиш таклифимиз тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Ўз навбатида, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Багдад Амреев қуйидагиларни таъкидлади: «Бугун биз форум иштирокчиларини тинглаш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, уларнинг ғоя ва таклифларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун бирлашдик, чунки бунинг учун бизда кўплаб имкониятлар мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилга бориб яна уч миллиардга яқин аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш керак бўлади. Бу қишлоқ хўжалиги сектори учдан икки қисми кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш керак, деган маънони англатади. Бу биз биргаликда енгишимиз керак бўлган осон иш эмас».
Ўзбекистондаги Туркий агрофорумнинг асосий йўналиши агросаноат мажмуасидаги иқтисодий ўзаро боғлиқликни кенгайтириш, жумладан, товар айирбошлашни кўпайтириш ва аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасидаги ўзаро манфаатли лойиҳаларга сармояларни сафарбар этишга қаратилди.