ШҲТ ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга катта эътибор қаратмоқда
ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Чжан Мин «ШҲТ модели» лойиҳасида иштирок этаётган мактаб ўқувчилари олдида нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ШҲТ котибиятида ўтказилган ушбу учрашувда, шунингдек, Ташкилотга аъзо давлатларнинг дипломатия миссиялари вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Бош котиб ўз нутқида ШҲТ маконида турли-туман ёшлар лойиҳаларини амалга ошириш ва ёшлар билан ишлаш ташкилот олдида турган таҳдидлар таъсирига қарамай, унинг фаолиятидаги муҳим қисм эканлигини таъкидлади.
«ШҲТ давлатлари ёшлар масалаларига катта аҳамият қаратмоқда. Сўнгги йилларда биз кўпгина муваффақиятларга эришдик ва кўплаб ёшлар лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этдик. «ШҲТ модели» лойиҳаси ана шундай тадбирлардан биридир», деди Чжан Минг.