ЗИЁРАТ ОДОБИ
1. Эркак ва аёлларнинг алоҳида зиёрат қилишлари ҳамда навбат ва тартибга риоя қилишлари тавсия этилади.
2. Учала динга тегишли муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишда қўл ва оёқнинг очиқ жойларини ёпиш муҳим. Мувофиқ кийимда ва бош кийимида бўлиш ўзига хос одоб, самимий хушмуомалалик ва ўтганларнинг хотирасига ҳурмат ҳамда миллий анъанага бўлган эътибор белгисидир.
3. Қабрларни босиш ва устига ўтириш мумкин эмас. Шунингдек, баланд овозда гапириш, кулиш ва шовқин қилиш ҳам мумкин эмас. Ўзини одоб доирасида тутиш, паст овозда гапириш ва шовқин қилмаслик керак.
4. Муқаддас қадамжоларни озода сақлаш муҳим. Бу ерда таом тайёрлаш ва ейиш, мусиқа тинглаш, дам олиш, ухлаш, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва шу кабилар таъқиқланади.
5. Қабрларга пул ташлаш мумкин эмас. Пулни махсус хайр-эҳсон учун ажратилган қутиларга солиш керак.
6. Муқаддас қадамжолар ва бинолар халқимизнинг буюк қадрияти ва Ватанимизнинг диққатга сазовор бетакрор жойлари, миллий маънавият ва маданий қадриятларнинг нодир дурдоналари ҳисобланади. Шу сабабли ушбу муқаддас қадамжоларни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш жонажон Ватанимизнинг ҳар бир кишиси ва фуқаросининг бурчи ҳисобланади.