-
Ўзбекистон Президенти: Энди янгича руҳда ишлайдиган, аниқ натижаларга эришаётган, Ўзбекистон манфаатларини халқаро миқёсда қатъий ҳимоя қиладиган дипломатлар даври келди
2026-01-21 536Давлатимиз раҳбари Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгича ташкил қилиш вазифалари белгилаб берди
15 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
-
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2017-2025 йилларда давлат қарзлари ҳисобига нималар қилинганини изоҳлади
2026-01-16 270Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 75,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, шундан 37,4 миллиард доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади.
Бу ерда асосий тамойил оддий: инвестициялар ва ресурсларни жалб этишдан кўзланган мақсад - аҳолининг турмуш даражасини оширишдир. Гап баландпарвоз ҳисоботлар ёки рақамлар эмас, балки одамлар кундалик ҳаётида ҳис қиладиган реал яхшиланишлар – иш ўринлари, оилалар даромади, инфратузилма, тоза ичимлик суви, энергия, транспорт ва сифатли ижтимоий хизматлар ҳақида кетмоқда.
-
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси нима учун такомиллаштирилмоқда?
2026-01-07 263“Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимизнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланишини белгилаб берувчи асосий дастурий ҳужжат ҳисобланади. У Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг умумий йўналиши, устувор мақсадлари ва амалий механизмларини ўзида мужассам этади.
-
Элдор Арипов: Президент Мурожаатномаси – мамлакат келажагининг стратегик дастури
2026-01-07 309Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди:
-
Иқтисодий ўсишдан жамият тараққиётигача: янги сиёсий даврда Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари
2026-01-07 341Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил арафасида эълон қилинган анъанавий йиллик Мурожаатномаси ўтаётган йил якунлари сарҳисоб қилинган ва мамлакатни келгуси даврда ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари белгилаб берилган муҳим дастурий мурожаат бўлди.
-
Акрамжон Неъматов: Президент Мурожаатномасида асосий эътибор мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодий рақобатбардошликни оширишга қаратилди
2026-01-07 283СМТИ директорининг биринчи ўринбосари “Дунё” АА учун шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида нималар эътибор марказида бўлди ва ички ҳамда ташқи аудиторияга қандай сигналлар берилди? “Дунё” АА мухбири шу савол билан мамлакатимиз раҳбари ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматовга мурожаат қилди.
-
Қирғиз Республикаси ҳудудида доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!
2026-01-05 175Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
-
Марказий Осиёга Оқсоқоллар кенгаши нима учун керак - эксперт фикри
2025-12-23 29416 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.