-
Ўзбекистон халқига байрам табриги
2022-07-31 1215Аввало, Сизларни, бутун Ўзбекистон халқини 30 июль – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Кўпмиллатли халқимизнинг мустақиллик йилларида эришган энг катта бойликларидан бири – “Ўзбекистон – умумий уйимиз” деган шиор остида мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва аҳилликни сақлай олганимиз ҳисобланади, десак, адашмаган бўламиз.
-
Президент IT мутахассислар билан мулоқот қилди
2022-07-30 1041Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди. Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислар сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 минг нафарга етди.
-
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев:: ШҲТ мамлакатларининг келишилган ҳолда иш олиб бориш йўли қўшни Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланиш йўлига тезроқ киришига имкон беради
2022-07-29 1318Бугун Тошкентда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида сўзга чиққан Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев яқинда Тошкентда бўлиб ўтган юқори даражадаги Афғонистон бўйича халқаро анжуманнинг долзарблигини таъкидлади.
-
Владимир Норов: Марказий Осиёдаги ижобий жараёнлар ШҲТ маконини барқарорлик, тараққиёт, фаровонлик ва самарали ҳамкорлик минтақасига айлантиришга хизмат қилади
2022-07-29 1386Шубҳа йўқки, Марказий Осиёдаги ижобий жараёнлар ШҲТ маконини барқарорлик, тараққиёт, фаровонлик ва самарали ҳамкорлик минтақасига айлантиришга хизмат қилади.
-
Владимир Норов: Биз Самарқанд саммитини юзма-юз учрашув шаклида ўтказишга тайёргарлик кўраяпмиз
2022-07-29 1260Тадбирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов очиб берди. У ўз ҳамкасбларига 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг асосий йиғилишига тайёргарлик ҳақида маълумот берди.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг ШҲТ ТИВК йиғилишидаги нутқи
2022-07-29 1212Саммитни минтақавий ва глобал кун тартибининг долзарб масалалари, айниқса, долзарб халқаро тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда раҳбарларимиз ўртасида ўзаро фикр алмашишни ташкил этишга имкон берадиган юзма-юз учрашув шаклда ўтказишга қатъий қарор қилдик.
-
Ўзбекистон Президенти Россия ташқи сиёсий идораси раҳбарини қабул қилди
2022-07-29 1308Суҳбатда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазиятга ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
-
Ўзбекистон Президенти Туркия ички ишлар вазири билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
2022-07-29 1295Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
-
Ўзбекистон Президенти Хитой делегациясини қабул қилди
2022-07-28 1205Учрашув аввалида Хитой ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Хитой томони тобора юқори суръат билан ривожланаётган икки томонлама муносабатларнинг бугунги даражасини юксак баҳолаётгани қайд этилди. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўлиқ қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.
-
Paxtachilikdagi dolzarb vazifalar ko‘rib chiqildi
2022-07-28 1063Ma’lumki, bu soha qishloq xo‘jaligi va aholi bandligida alohida o‘rin tutadi. Shu bois Prezidentimiz tashabbusi bilan paxta yetishtirishda klaster tizimi joriy etildi. Ushbu tizim natijasida 350 ga yaqin yirik fabrika ishga tushirildi. Besh yil avval yurtimizda yetishtirilgan paxta tolasining atigi 40 foizi qayta ishlangan bo‘lsa, bugungi kunda 100 foiz o‘zimizda qayta ishlanmoqda.