-
Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ Олий комиссари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди
2022-08-02 1183ЕХҲТ институтлари билан устувор йўналишларда – хавфсизлик, иқтисодиёт ва экология соҳаларида, гуманитар йўналишдаги конструктив мулоқот ва сермаҳсул ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Ўрта муддатли истиқболда қарийб 50 та тадбирни ўтказиш назарда тутилган “йўл харитаси” биргаликда амалга оширилмоқда.
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг якунларига бағишланган брифинг ўтказилди
2022-08-02 966Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари тўғрисида ахборот берилди.
-
Қирғиз-ўзбек чегара назорат пунктларидаги ҳолат хусусида
2022-08-01 1014Мавжуд маълумотларга кўра, баъзи ҳолларда икки давлат чегара назорат пунктларида, асосан Қирғизистонга тегишли пунктларда сунъий навбатлар ҳосил бўлаяпти.
-
Ўзбекистон халқига байрам табриги
2022-07-31 1158Аввало, Сизларни, бутун Ўзбекистон халқини 30 июль – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Кўпмиллатли халқимизнинг мустақиллик йилларида эришган энг катта бойликларидан бири – “Ўзбекистон – умумий уйимиз” деган шиор остида мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва аҳилликни сақлай олганимиз ҳисобланади, десак, адашмаган бўламиз.
-
Президент IT мутахассислар билан мулоқот қилди
2022-07-30 980Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди. Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислар сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 минг нафарга етди.
-
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев:: ШҲТ мамлакатларининг келишилган ҳолда иш олиб бориш йўли қўшни Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланиш йўлига тезроқ киришига имкон беради
2022-07-29 1262Бугун Тошкентда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида сўзга чиққан Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев яқинда Тошкентда бўлиб ўтган юқори даражадаги Афғонистон бўйича халқаро анжуманнинг долзарблигини таъкидлади.
-
Владимир Норов: Марказий Осиёдаги ижобий жараёнлар ШҲТ маконини барқарорлик, тараққиёт, фаровонлик ва самарали ҳамкорлик минтақасига айлантиришга хизмат қилади
2022-07-29 1309Шубҳа йўқки, Марказий Осиёдаги ижобий жараёнлар ШҲТ маконини барқарорлик, тараққиёт, фаровонлик ва самарали ҳамкорлик минтақасига айлантиришга хизмат қилади.
-
Владимир Норов: Биз Самарқанд саммитини юзма-юз учрашув шаклида ўтказишга тайёргарлик кўраяпмиз
2022-07-29 1188Тадбирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов очиб берди. У ўз ҳамкасбларига 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг асосий йиғилишига тайёргарлик ҳақида маълумот берди.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг ШҲТ ТИВК йиғилишидаги нутқи
2022-07-29 1159Саммитни минтақавий ва глобал кун тартибининг долзарб масалалари, айниқса, долзарб халқаро тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда раҳбарларимиз ўртасида ўзаро фикр алмашишни ташкил этишга имкон берадиган юзма-юз учрашув шаклда ўтказишга қатъий қарор қилдик.
-
Ўзбекистон Президенти Россия ташқи сиёсий идораси раҳбарини қабул қилди
2022-07-29 1216Суҳбатда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазиятга ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.