-
Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Декларациялар мулоқоти” бўлиб ўтади
2022-05-11 805“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” Махсус резолюциясида мустаҳкамланган тамойил ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси олиб бораётган изчил ишларнинг бир қисми бўлиб, 2020 йилда давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси мақсадларига эришишга хизмат қилади.
-
Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори: «Тошкент — 2022» форуми нафақат Ўзбекистонда, балки ШҲТ маконида халқ дипломатиясининг янада ривож топишига кўмаклашадиган ўзига хос босқич
2022-05-10 794Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази томонидан ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро, динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга, илмий-маърифий соҳаларда ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, фуқаролик жамияти ташкилотла ри билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
-
Шавкат Мирзиёев: Қаҳрамон ота-боболаримиз жасорати олдида таъзим қиламиз
2022-05-09 977Бу мажмуа Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Шу маънода “Матонат мадҳияси” урушда ўз боласидан, ўз ёридан жудо бўлган барча оналар, барча аёллар шарафига ўрнатилган муаззам обидадир.
-
Ўзбекистон вакиллари оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиоатида иккита олтин медални қўлга киритди
2022-05-10 901Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган атлетларимиз Шарофиддин Амриддинов ва Турсуной Жабборова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Бизнесни қўллаб-қувватлашга 300 миллион доллар
2022-05-08 751Имтиёзли кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалардаги барча лойиҳалар учун ажратилади, бироқ юқорида қайд этилганидек, айрим мезонлар ҳам бор. Жумладан, ушбу ташаббус доирасида қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари учун кредитлар берилмайди.
-
Бугунидан рози одамлар
2022-05-07 1052Барча орзу-ниятларимиз, интилишимиз, эзгу амалларимиз, машаққатли меҳнатимиз, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз — ҳамма-ҳаммаси бизга катта умид билан боқиб турган халқимиз учундир. Бу борада ижтимоий йўналишдаги ислоҳотларимиз алоҳида аҳамиятга эга, албатта.
-
Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади
2022-05-06 865Қайд этиш жоизки, Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши биринчи маротаба Тошкентда ташкил этилмоқда. Унда «Ханчжоу-2022» Осиё ўйинлари, «Шантоу-2021» III ёшлар Осиё ўйинларининг ташкилий масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан «Тошкент-2025» IV ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича тақдимот лойиҳаси ҳам ўрин олган.
-
Tez tibbiy va shoshilinch yordam tizimini takomillashtirish bo‘yicha dastur ishlab chiqildi
2022-05-06 824Misol uchun, o‘tgan yili tez tibbiy yordam brigadasining kechikib kelishi bo‘yicha 50 mingdan ziyod shikoyat kelib tushgan.
Buning sabablaridan biri sohada yagona boshqaruv yo‘lga qo‘yilmaganidir. Jumladan, tez tibbiy yordam xodimini ishga tayinlash, dori-darmon ta’minoti, transport, yoqilg‘i va haydovchilar masalasi viloyatdagi turli boshqarmalar vakolatida. Boshqaruvdagi bunday chalkashliklar evaziga tez tibbiy yordam xizmati ko‘rsatish tuman hududi bilan cheklangan. Tez yordam stansiyasi qo‘shni tuman bilan chegaradosh bo‘lsa-da, boshqa hudud degan vaj bilan chaqiruvni qabul qilmaydi.
-
Мамлакатимиз пойтахтида «Tashkent Flower fest» гуллар фестивали бўлиб ўтади
2022-05-05 830Ташкилотчилар томонидан маълум қилинишича, майдонда улкан дарахтлар — япон сакураси, Мадагаскар баобаби ва ўзбек чинорининг сунъий нусхалари тўлиқ ўлчамда намойиш этилади, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» боғида қад кўтарган стела шаклидаги минора ҳам ўрнатилади.
Фестиваль майдони ҳудудида болалар учун кўнгилочар масканлар, фудкортлар, кўплаб фото ва селфи жойлари ташкил этилади. Бундан ташқари, хонадон ва ландшафт ўсимликлари ва дала-ҳовли мебель жиҳозларининг кўргазмасининг бўлиб ўтиши ҳам кутилмоқда.
-
Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган йиғилишда эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлар белгиланди
2022-04-29 939Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Аслида бу юртимиздаги халқпарвар ишларнинг узвий давомидир.