-
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: янги ташаббуслар, қулайлик ва енгилликлар
2022-08-22 913Давлатимиз раҳбари, аввало, ўтган йилги учрашувдан бери бажарилган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Жумладан, бизнес муҳит яхшилангани натижасида ўтган бир йил давомида тадбиркорлар томонидан 55 мингдан ортиқ бизнес учун бинолар қурилган. Тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага кўпайиб, 26 мингтага етган. Яна минг нафари товар айланмасини 1 миллиондан 10 миллион долларгача етказган, 220 нафарининг тушумлари эса 100 миллион долларга етган. Экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингта бўлган, умумий экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайган.
-
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-учрашуви бўлиб ўтди
2022-08-21 930Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг учрашув қатнашчиларига табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг ШҲТ ҳудудида хавфсизликка нисбатан замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга биргаликда қарши туришга қаратилган ҳамкорликдаги амалий фаолият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
-
ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар вазирликлари раҳбарлари халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди
2022-08-21 961Учрашув чоғида делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш масалалари борасида ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги тўғрисида юқори даражадаги ўзаро келишувга эришилди.
-
Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига
2022-08-20 909Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Туркия Республикасининг Кўнё шаҳрида ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Жонажон Ватанимизда миллий мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик шонли санасига бағишлаб катта тайёргарлик ишлари олиб борилаётган ушбу шукуҳли дамларда сизларнинг кескин курашларда кечган беллашувларда эришган ютуқларингиз эл-юртимиз учун муносиб байрам совғаси бўлди.
-
“Пахтакор кидс” футбол мактабининг 7 ёшли тарбияланувчилари Москвада бўлиб ўтган болалар футбол турнирида ғолиб бўлди
2022-08-20 10342019 йилда фаолиятини бошлагандан буён «Пахтакор кидс» болалар футбол мактаби Тошкент шаҳрида 7 та ва Қўқон шаҳрида 1 та филиалини очди. Футбол мактабига 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
-
Кўнёдаги зафар – спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси
2022-08-20 1021Спортчиларимиз 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза, жами ҳисобда 158 медални қўлга киритди.
56 та давлатдан келган спорт усталари ичида мамлакатимиз жамоаси ўзига хос иродаси, тартиб-интизоми ва Ватан шаънини юқори кўтаришга бўлган интилиши билан алоҳида ажралиб турганини таъкидлаш зарур. Ватандошларимиз учун ажратилган тураргоҳда ҳам ушбу ҳолат яққол намоён бўлди. Бу ерда ўрнатилган улкан байроқ спортчиларимизни ҳар куни олға чорлаб турди.
-
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
2022-08-19 974Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.
-
Саудия Арабистонининг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2022-08-19 996Тадбирда инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ҳамда подшоҳликнинг «ACWA Power», «SABIC», «Saudi National Bank», «Al Rajhi Capital», «Ma'aden», «Petromin» «Jamjoom Pharma», «SEDCO», «Salic», «Albawani», «Ajlan & Bros», «Desert Technologies» каби йигирмага яқин энг йирик компания ва корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.
-
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди
2022-08-19 1011Давлатимиз раҳбари ИТБ президентини Тошкент шаҳрида Банк Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади.
Президентимиз ИТБ билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, Банкнинг Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги стратегик ролини алоҳида қайд этди.
-
Тошкент архитектура-қурилиш институти соҳа кластерига айланмоқда
2022-08-11 932Давлатимиз раҳбари бу ерга 2020 йил октябрда келган, институт негизида қурилиш кластери ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шундан сўнг, ажратилган майдон кенгайтирилиб, янги лойиҳа ишлаб чиқилди.
Аввало, институт учун иккита 5 қаватли ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино барпо этилди. Қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази, лабораториялар, спорт мажмуаси, ётоқхона шу ерга жойлаштирилди. Бугунги ташриф чоғида давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишлари, таълим масканининг фаолияти билан танишди.