-
IT-паркда янги иморатлар фойдаланишга топширилди
2022-08-29 840Давлатимиз раҳбари мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган, ўтган йили декабрда бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди. Бугунги кунда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.
Мамлакатимизда ахборот технологиялари ривожига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Сўнгги беш йилда соҳага 2 миллиард доллар, шу жумладан, 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди. Барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди. Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Шунингдек, соҳада ўзини ўзи банд қилган мутахассислар сони 43 минг нафарга етди.
-
Ўзбекистон миллий боғи янги қиёфада очилди
2022-08-28 850Бу боғни халқимиз яхши билади. У 1932 йилда ҳашар йўли билан қурилган, кўп йиллар аҳолининг энг севимли маскани бўлган. Кейинги вақтларда боғ ҳудудида қурилишлар бўлди - Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси, Тошкент шаҳар тарихи музейи, “Magic сity” кўнгилочар маркази барпо этилди.
-
Шавкат Мирзиёев: Қорақалпоқ элининг виждони пок
2022-08-27 962Бу ерда 6 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. 2 та саноат корхонаси, 20 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида одамлар иш билан банд.
Яқинда маҳалладаги ички йўллар, табиий газ ва электр тармоқлари таъмирланди. Ён-атроф ободонлаштирилди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаси қиёфаси янгиланиб, шароитлари яхшиланди.
Ушбу мактаб ҳовлисида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан самимий суҳбат бўлди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этди
2022-08-27 1050Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Бу масала овозга қўйилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, Жўқорғи Кенгес Раиси Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, бу лавозимга номзод депутатлардан иборат Оқсоқоллар кенгаши томонидан тавсия этилади. Шу боис Оқсоқоллар кенгаши тузилди.
-
Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигининг истиқболлари
2022-08-26 915Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган қамровдор ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати, қонуний эҳтиёжлари ва манфаатларини, бир сўз билан айтганда, инсон қадрини ҳар томонлама ҳимоя қилишдир.
-
Президент Самарқанддаги бунёдкорликни кўздан кечирди
2022-08-25 919Олий даражадаги ташрифлар, халқаро саммитларнинг вилоятларда ўтиши мамлакат ривожини кўрсатувчи жиҳатлардан бири. Ҳудудлар комплекс ривожлантирилаётгани натижасида сўнгги йилларда бундай йирик тадбирлар турли шаҳарларимизда ўтказилмоқда.
Яқин ойларда Самарқандда бир нечта халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу анжуманларга катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида ушбу жараённи кўздан кечирди.
-
ЯНГИ САМАРҚАНД: ВОҚЕЛИККА АЙЛАНГАН ОРЗУ
2022-08-24 959Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!
-
Халқаро туризм маркази – Самарқанднинг янги сайқали
2022-08-24 857Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 23 август куни Самарқандга келди.
Марказдан ўрин олган “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳовлисида самарқандлик нуронийлар, зиёлилар билан самимий суҳбат бўлди. Ушбу иншоотлар хайр-баракали бўлишини, бундай яхшиликлар кўп бўлишини тилаб, дуо қилинди.
-
“Умид ниҳоллари - 2022” ғолибларига Президент совғаси топширилади
2022-08-23 9272021-2022 ўқув йили давомида ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчиларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақалари ўтказилди.
-
Тадбиркорлик ривожи учун янги шароит ва имкониятлар яратиш – устувор вазифамиздир
2022-08-23 1010Ўтган йилги учрашув арафасида ва тадбир давомида сизлардан келиб тушган минглаб мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш ва таклифларни амалга оширишга қаратилган катта дастур, 70 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилдик. Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 130 триллион сўм кредитлар, 3,5 триллион сўмлик субсидия ва компенсациялар ажратдик.