-
Танзила Норбоева: Халқ дипломатияси форуми ШҲТ доирасидаги эзгу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ноёб имкониятдир
2022-05-11 653-Биз мамлакатларимиз келажаги бўлган барча ёшлар билан астойдил ишлашимиз керак, - деди Сенат раиси. - Интеллектуал ва маънавий баркамол, ташаббускор ҳамда қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёр ёшлар барқарор тараққиётнинг ишончли етакчиси, янги ғоялар ва ижодий ечимларнинг ишлаб чиқарувчиси бўлиши керак.
-
Ўзбекистон 56-халқаро Менделеев кимё олимпиадасига мезбонлик қилмоқда
2022-05-11 636Ушбу олипиадада Ўзбекистон шарафини 12 нафар ўқувчи ҳимоя қилади. Уларнинг 7 нафари Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олади. Маълумот учун, Халқаро Менделеев олимпиадаси 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг ёши улуғ ва нуфузли олимпиада ҳисобланади. Ушбу олимпиада ҳар йили турли давлатларда ўтказилади. 30 га яқин давлат мазкур олимпиадада иштирок этади.
-
Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Декларациялар мулоқоти” бўлиб ўтади
2022-05-11 651“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” Махсус резолюциясида мустаҳкамланган тамойил ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси олиб бораётган изчил ишларнинг бир қисми бўлиб, 2020 йилда давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси мақсадларига эришишга хизмат қилади.
-
Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори: «Тошкент — 2022» форуми нафақат Ўзбекистонда, балки ШҲТ маконида халқ дипломатиясининг янада ривож топишига кўмаклашадиган ўзига хос босқич
2022-05-10 632Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази томонидан ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро, динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга, илмий-маърифий соҳаларда ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, фуқаролик жамияти ташкилотла ри билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
-
Шавкат Мирзиёев: Қаҳрамон ота-боболаримиз жасорати олдида таъзим қиламиз
2022-05-09 789Бу мажмуа Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Шу маънода “Матонат мадҳияси” урушда ўз боласидан, ўз ёридан жудо бўлган барча оналар, барча аёллар шарафига ўрнатилган муаззам обидадир.
-
Ўзбекистон вакиллари оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиоатида иккита олтин медални қўлга киритди
2022-05-10 719Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган атлетларимиз Шарофиддин Амриддинов ва Турсуной Жабборова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Бизнесни қўллаб-қувватлашга 300 миллион доллар
2022-05-08 609Имтиёзли кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалардаги барча лойиҳалар учун ажратилади, бироқ юқорида қайд этилганидек, айрим мезонлар ҳам бор. Жумладан, ушбу ташаббус доирасида қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари учун кредитлар берилмайди.
-
Бугунидан рози одамлар
2022-05-07 776Барча орзу-ниятларимиз, интилишимиз, эзгу амалларимиз, машаққатли меҳнатимиз, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз — ҳамма-ҳаммаси бизга катта умид билан боқиб турган халқимиз учундир. Бу борада ижтимоий йўналишдаги ислоҳотларимиз алоҳида аҳамиятга эга, албатта.
-
Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади
2022-05-06 668Қайд этиш жоизки, Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши биринчи маротаба Тошкентда ташкил этилмоқда. Унда «Ханчжоу-2022» Осиё ўйинлари, «Шантоу-2021» III ёшлар Осиё ўйинларининг ташкилий масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан «Тошкент-2025» IV ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича тақдимот лойиҳаси ҳам ўрин олган.
-
Tez tibbiy va shoshilinch yordam tizimini takomillashtirish bo‘yicha dastur ishlab chiqildi
2022-05-06 662Misol uchun, o‘tgan yili tez tibbiy yordam brigadasining kechikib kelishi bo‘yicha 50 mingdan ziyod shikoyat kelib tushgan.
Buning sabablaridan biri sohada yagona boshqaruv yo‘lga qo‘yilmaganidir. Jumladan, tez tibbiy yordam xodimini ishga tayinlash, dori-darmon ta’minoti, transport, yoqilg‘i va haydovchilar masalasi viloyatdagi turli boshqarmalar vakolatida. Boshqaruvdagi bunday chalkashliklar evaziga tez tibbiy yordam xizmati ko‘rsatish tuman hududi bilan cheklangan. Tez yordam stansiyasi qo‘shni tuman bilan chegaradosh bo‘lsa-da, boshqa hudud degan vaj bilan chaqiruvni qabul qilmaydi.