-
Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси
2022-10-06 3046Тадбир давомида “Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” мавзусида тақдимот ўтказилди. Унда мезбон мамлакат сайёҳлик компаниялари вакилларига Самарқанд шаҳридаги кенг имкониятлар ва миллий зиёратгоҳларга келаётган сайёҳлар сони, моддий ва маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар етказилди.
-
Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири тор доирада учрашув ўтказдилар
2022-10-05 1136Давлатимиз раҳбари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик жадал ривожланиб, изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Виктор Орбаннинг 2021 йил мартда юртимизга расмий ташрифи якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон-Венгрия муносабатларида янги саҳифа очгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаргани алоҳида таъкидланди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашди, самарали сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.
-
Ўзбекистон ва Венгрия Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
2022-10-04 876Халқларимизнинг азалий тарихий алоқалари, муштарак қадриятлари ва ўхшаш менталитети дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Арминий Вамбери ва Исхак Ибрагим каби шарқшунос олимлар тарихий ришталаримиз ва бой маданий меросимизни ўрганишга катта ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
2022-10-04 883Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.
-
Ўзбекистон-Венгрия: ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтириш йўлида
2022-10-03 886Экспертларнинг баҳолашларича, Тошкентда ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия саммити ўз аҳамияти ва муваффақиятли натижалари билан тарихий воқеа ҳисобланади. Икки давлат раҳбарларининг музокаралари тўла қамровли давлатлараро мулоқотни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди. Шу тариқа Венгрия Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни сиёсий жиҳатдан энг юқори даражага олиб чиққан биринчи мамлакати бўлди.
-
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАРДА ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
893“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси “Халқ – қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифидир” ҳамда “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади” деган тамойилларга асосланган ҳолда ўтказилмоқда.
-
ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА
2022-09-30 914Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини дунёдаги энг машаққатли ва шарафли ишга бағишлаб келаётган барча Ўзбекистон педагогларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.
Биз устоз зотини азалдан отадай улуғ деб биладиган, ҳамиша бошига кўтариб эъзозлайдиган маърифатпарвар халқ фарзандларимиз.
-
Тошкентда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари муҳокамасига бағишланган Халқаро конференция бошланди
2022-09-29 808Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) билан ўзаро ҳамкорликда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилмоқда.
Анжуман иштирокчиларини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов, СМТИ директори Элдор Орипов, МОХИ раҳбари Анвар Носиров, ШҲТ Бош котининг ўринбосари Григорий Логвинов, ШҲТ МАТТ директори Руслан Мирзаев қутлади.
-
Транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
2022-09-29 845Транспорт қулайликлари мамлакат ривожини кўрсатувчи ва буни таъминловчи омиллардан бири. Юртимизда соҳа инфратузилмаси янгиланиб, шароитлар кенгайтирилаётгани ўз натижаларини бермоқда.
Жумладан, авиация бозори эркинлашгани ҳисобига охирги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган авиакомпаниялар сони 2 бараварга ўсган. Автомобилда халқаро юк ташишда маҳаллий корхоналарнинг улуши 62 фоизга етган. 300 километр темир йўл электрлаштирилган, 1 минг 500 километр автомобиль йўли қурилган.
-
Сенат раиси Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинскаяга давлат мукофотларини топширди
2022-09-29 931Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Ольга Забелинсканинг хизматлари мамлакатимиз ҳукумати томонидан ҳам қайд этилган. Президентимизнинг 30 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланди.