-
Кимё саноатидаги асосий кўрсаткичлар бўйича ахборот берилди
2022-07-08 748Давлатимиз раҳбари тармоқ корхоналари самарадорлигини ошириш ва уларни трансформация қилиш бўйича тизимли ишлаш кераклигини таъкидлади. Энергияни тежаш ва маҳаллийлаштириш орқали таннархни 6 фоизгача камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Тақдимотда галдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Қайд этилганидек, йил якунига қадар 400 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 9 та лойиҳа ишга туширилади. Жумладан, “Навоийазот”да метилцеллюлоза, техник газ, суюқ минерал ўғитлар, Чирчиқ кимё технопаркида кўпикли полипропилен, органик ўғитлар ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
-
Ижтимоий юксалишдан барқарор иқтисодиёт сари йўл
2022-07-07 846Бугун “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган буюк халқ ҳаракати юзага келмоқда. Бу, насиб этса, Конституциямиз даражасида мустаҳкамланади. Мана шу тамойил бизни янги тараққиёт босқичи сари бошлашига шубҳа йўқ. Бунинг бир қанча асослари бор. Аввало, ижтимоий давлат, унинг оддий одамлар ҳаётини яхшилашга таъсири ҳақидаги тушунчамизни шакллантириб олишимиз зарур. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат принциплари асосида муносиб яшаш шароитларини яратиб беради. У – ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат юритадиган давлат модели.
-
Инсон қадри ва халқ манфаатлари акс эттирилган Бош қонун
2022-07-07 728Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бошланишида ҳар куни 700 га яқин таклиф келиб тушган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, улар сони кунига 10 мингга етмоқда. Мана шу жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати жорий йил 15 июлгача узайтирилди.
-
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
2022-07-07 804Жорий йилнинг 6 июль куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) парафирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Европа томонидан эса Европа Иттифоқи Олий вакили хизматининг раҳбари Педро Серрано иштирок этди.
-
Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари бўйича янги тизим белгиланди
2022-07-07 786Қурилиш – ҳаёт талаби, иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидан бири. Юртимизда бу соҳага кенг имкониятлар берилгани натижасида бунёдкорлик суръати ошди. Сўнгги беш йилда 250 минг хонадонли 8 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 21 мингта сервис ва 10 мингдан зиёд ижтимоий объектлар, 31 мингта корхона ташкил этилди.
-
Тошкентда ТДТ қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши ва Туркий агрофорум бўлиб ўтди
2022-07-05 808Тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдад Амреев, Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири Инам Каримов, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев, Қирғизистон қишлоқ ва мелиорация вазири Асқарбек Жанйбеков, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи, Кузатувчи мамлакатлар - Венгрия қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат котибининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Оскар Экрош ва Туркманистон қишлоқ хўжалиги атроф-муҳит муҳофазаси вазирининг ўринбосари Бегмиырат Атаев, шунингдек, тегишли идоралар, етакчи компаниялар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
-
Қорақалпоғистон Республикасида ўтган даврда амалга оширилган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда 2022-2026 йилларда асосий вазифалар тўғрисида МАЪЛУМОТ
2022-07-05 885Ўтган беш йил давомида Қорақалпоғистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга жами 17 трлн сўм маблағ йўналтирилди. Шу жумладан, бюджетдан 4 трлн сўм, халқаро молия ташкилотларидан 444 млн доллар ҳамда 10 трлн сўм банк кредитлари ажратилди.
Ўтган даврда Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига даромад 2,7 баробарга ўсди, мамлакатимизда энг охирги ўриндан, бугунги кунда 9-ўринга кўтарилди. Жами 83 мингта янги доимий иш ўринлари яратилиб, ўртача иш ҳақи 2,8 баробарга ошди ва 2,7 млн сўмга етди.
Реал ялпи ҳудудий маҳсулотлар ҳажми 132 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми – 133 фоизга, қурилиш ишлари – 2 баробарга, қишлоқ хўжалиги – 120 фоизга ва хизматлар ҳажми – 175 фоизга ўсди.
-
Сиз Ўзбекистонни биласизми?
2022-07-05 740Халқаро онлайн викторинада иштирок этиш учун www.vatandoshlarfondi.uz электрон порталидан жорий йилнинг 15 июлигача рўйхатдан ўтинг!
-
Qirg'izistondagi vatandoshlar konstitutsiyaviy islohotlarni muhokama qildilar
2022-07-05 2513O'zbekiston elchixonasida Bishkekda davlat gerbi qabul qilinganining 30 yilligiga bag'ishlangan uchrashuv, shuningdek, mamlakatimizning asosiy qonuniga kiritilayotgan o'zgartishlar muhokama qilindi.
-
O‘zbekistonda islohotlar dasturi samaradorligini yanada oshirish masalalari ko‘rib chiqildi
2022-07-05 747Maslahatchi Chakrabarti O‘zbekiston yetakchisi rahbarligida amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar dasturini, shu jumladan iqtisodiyotning muhim tarmoqlarini modernizatsiya qilish va raqobatbardoshligini oshirish, jamiyat hayotining barcha sohalarini transformatsiya qilish va raqamlashtirish, investitsiya va ishbilarmonlik muhitini yaxshilash, kadrlarning yangi avlodini tayyorlash borasidagi o‘zgarishlarni yuksak baholadi.