-
Кўнёдаги зафар – спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси
2022-08-20 806Спортчиларимиз 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза, жами ҳисобда 158 медални қўлга киритди.
56 та давлатдан келган спорт усталари ичида мамлакатимиз жамоаси ўзига хос иродаси, тартиб-интизоми ва Ватан шаънини юқори кўтаришга бўлган интилиши билан алоҳида ажралиб турганини таъкидлаш зарур. Ватандошларимиз учун ажратилган тураргоҳда ҳам ушбу ҳолат яққол намоён бўлди. Бу ерда ўрнатилган улкан байроқ спортчиларимизни ҳар куни олға чорлаб турди.
-
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
2022-08-19 801Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.
-
Саудия Арабистонининг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2022-08-19 778Тадбирда инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ҳамда подшоҳликнинг «ACWA Power», «SABIC», «Saudi National Bank», «Al Rajhi Capital», «Ma'aden», «Petromin» «Jamjoom Pharma», «SEDCO», «Salic», «Albawani», «Ajlan & Bros», «Desert Technologies» каби йигирмага яқин энг йирик компания ва корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.
-
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди
2022-08-19 841Давлатимиз раҳбари ИТБ президентини Тошкент шаҳрида Банк Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади.
Президентимиз ИТБ билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, Банкнинг Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги стратегик ролини алоҳида қайд этди.
-
Тошкент архитектура-қурилиш институти соҳа кластерига айланмоқда
2022-08-11 775Давлатимиз раҳбари бу ерга 2020 йил октябрда келган, институт негизида қурилиш кластери ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шундан сўнг, ажратилган майдон кенгайтирилиб, янги лойиҳа ишлаб чиқилди.
Аввало, институт учун иккита 5 қаватли ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино барпо этилди. Қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази, лабораториялар, спорт мажмуаси, ётоқхона шу ерга жойлаштирилди. Бугунги ташриф чоғида давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишлари, таълим масканининг фаолияти билан танишди.
-
Ўзбекистон Президенти шахмат бўйича терма жамоа аъзоларини 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади
2022-08-10 946Аввало, сиз, азизларни ва сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли халқимизни мамлакатимиз ҳаётида улкан қувончли воқеа – Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳар томонлама муносиб иштирок этиб, Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
-
Қўшни давлатлар билан шерикликдаги янги лойиҳалар кўриб чиқилди
2022-08-09 771Мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган. Юртимизда қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган.
-
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси раисини қабул қилди
2022-08-06 786Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси 2021 йил 14 апрелда ўз ишини бошлаган. Жамғарма фаолиятининг устувор вазифаси аҳамиятли тармоқларда истиқболли ва юқори рентабелли қўшма инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдир.
-
Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
2022-08-05 787Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
-
“Дунё” ахборот агентлигининг Тайвань билан боғлиқ вазият бўйича хабари
2022-08-04 762Тайвань билан боғлиқ вазиятнинг ривожланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юзага келган кескинликнинг тезда бартараф этилишига умид билдиради.