-
Ichki ishlar organlari xodimlari va faxriylariga
2022-10-25 773Hech shubhasiz, xalqimiz sizlarni o‘z hayotini el-yurt tinchligi va osoyishtaligini ta’minlash, fuqarolarning huquq va erkinliklarini himoya qilishdek olijanob ishga bag‘ishlagan, muqaddas qasamyodiga sodiq insonlar deb biladi va mashaqqatli xizmatingizni munosib e’tirof etadi.
Yangi O‘zbekistonda “Inson qadri uchun” degan ezgu tamoyil asosida olib borayotgan islohotlarimizni hayotga muvaffaqiyatli joriy etishda ichki ishlar tizimi xodimlari davlatimiz va jamiyatimizning mustahkam tayanchi bo‘lib xizmat qilmoqda.
-
Энергия таъминоти бўйича ишлар ҳолати кўриб чиқилди
2022-10-25 766Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Маълумки, жорий йил 23 сентябрда бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган. Ҳар бир вилоят, туман ва йўналишлар кесимида алоҳида режа-жадваллар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, манбалари белгиланган.
-
Шавкат Мирзиёев: Мақсадимиз – Янги Ўзбекистон ёшларини баркамол шахслар сифатида вояга етказиш
2022-10-21 857Президентимизга ушбу университетнинг Фахрий профессори унвонини бериш маросими бўлди. Университет ректори Байрамгул Ораздурдиева ва Туркманистон Фанлар академияси президенти Аллаберди Аширов Шавкат Мирзиёевга Фахрий профессор либоси ва тегишли унвон берилгани тўғрисидаги сертификатни тантанали топширдилар.
-
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси кўриб чиқилди
2022-10-19 761– Тошкент – азим пойтахтимиз, мамлакатимизнинг энг катта шаҳри. Беш йилда инвестицияга, тадбиркорларга шароит яратдик, янги уйлар, замонавий иншоотлар қурилди. Бу ҳам керак. Энди келажакни ўйлаб, стратегияни аниқ белгилаб олмасак, ўн йилдан кейин шаҳарда яшаш қийин бўлиб кетади. Қўшимча босимни инфратузилма кўтармайди. Энди хато қилишга ҳақимиз йўқ. Халқ учун яратилиши керак бўлган қулайликларни ҳисобга олиб, лойиҳани 50 йил олдин тўғри қилмасак, шаҳарнинг архитектураси ҳам, иқтисодиёти ҳам, экологияси ҳам бўмайди, – деди Президент.
-
Умумий интилишлар билангина мамлакатларимиз тинчлиги ва барқарор тараққиётини таъминлаш мумкин Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳридаги ҳамкорликни кучайтириш борасидаги долзарб таклифлари ва самарали учрашувлари шарҳи
2022-10-18 87012 октябрь куни Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Бугунги кунда ОҲИЧКда 28 давлат иштирок этмоқда. Яна 9 давлат (Беларусь, Индонезия, Малайзия, АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Лаос ва Туркманистон) ва 5 та халқаро ташкилот (БМТ, ЕХҲТ, Араб давлатлари лигаси, Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеяси, Халқаро миграция ташкилоти) кузатувчи мақомига эга. ОҲИЧК БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомини олган нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади.
-
Маблағлар сарфланишини назорат қилиш масалалари кўриб чиқилди
2022-10-18 736Жумладан, бу йилнинг қолган икки ойида 5 минг 284 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга 2 триллион 700 миллиард сўм ажратилади. Ички йўлларни таъмирлашга маблағлар ҳажми 2,2 баробарга оширилади. “Ташаббусли бюджет” доирасида 1,5 мингта маҳалладаги лойиҳаларга 1 триллион 300 миллиард сўм йўналтирилади. Келгуси йилдан “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун 8 триллион сўм берилади.
-
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Нималар ўзгарди?
2022-10-18 9072022 йил 1 сентябрь ҳолатига республика банк тизимининг активлари жами 532,1 трлн сўмни (2021 йил 1 сентябрь ҳолатига нисбатан ўсиш 31,8 фоиз), мажбуриятлари 455,7 трлн сўм (+ 34,3%), кредитлар 355,5 трлн. сўм (+ 15,7%) ҳамда депозитлар 205,7 трлн сўм (+ 56,7%). Ҳозирги кунда банк тизимида 57,8 минг киши фаолият олиб бормоқда.
-
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига киритиладиган масалалар кўриб чиқилди
2022-10-18 743Қонунчилик палатасининг фаолиятида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан янада ривожлантириш, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилди.
-
Президент қурилиш лойиҳаларининг самарадорлигига эътибор қаратди
2022-10-17 749– Аввало, ишларни аниқ режали қилиб, мажмуани сифатли қуриш, Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш керак. Яна бир муҳим масала – кейинчалик бу шаҳарчадан қандай фойдаланиш. Шунинг учун мусобақадан сўнг, бу ерни ҳам мураббийлар, ҳам спортчиларни тайёрлайдиган муассасага айлантириш зарур. Маъмурий биноларда Спортни ривожлантириш вазирлиги ва федерацияларни ҳам жойлаштириш мумкин. Шунда бу ерда яхлит спорт муҳити бўлади. Ёшларимиз учун спорт иншоотлари қуриш билан бирга методикани ҳам ривожлантириб бориш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқи
2022-10-15 774Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, мавжуд хатарларга қарамасдан, биз МДҲ доирасида барча йўналишлар бўйича ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга эришмоқдамиз. Хусусан, Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик давлатлари билан товар айланмаси, ўтган йил якунига кўра, 35 фоизга ошди, жорий йил бошидан буён эса яна учдан бир баробар ўсди.