-
Ўзбекистон ижодкор ёшларни қандай қўллаб-қувватлайди
2024-11-06 1173Маърифатпарвар шоиримиз Абдулҳамид Чўлпоннинг “Адабиёт яшаса – миллат яшар” деган ҳикматли сўзларида чуқур маъно бор. Муҳтарам Президентимиз “Адабиёт – халқнинг юраги” деб такрор-такрор айтадилар. Адабиётга катта эътибор билан қараб, адибларни доим қўллаб-қувватлайдилар. Халқимиз азму шижоат, ақл-заковат билан барпо этаётган Янги Ўзбекистонда адабиётни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишини ташкил этади. Зеро, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзликни англаш, эзгу қадриятиларни сақлаш ва бойитиш, ёш авлод маънавиятини юксалтиришда сўз санъатининг аҳамияти беқиёс.
-
Ўзбекистон – Марказий Осиёдаги янгича тартибот бунёдкори
2024-11-06 1040Халқаро муносабатларнинг бугунги босқичида бир-бирига қарама-қарши бўлган икки парадигма – конфликт ва ҳамкорликлар ўзига хос тарзда намоён бўлмоқда.
Бироқ дунёда юз бераётган бугунги инқироз халқаро сиёсатга замонавий халқаро ҳаётнинг салбий ва ижобий томонларини, миллий ташқи сиёсатдаги “эскирган” ғоя ва вазифаларни, халқаро ҳамкорликнинг устувор тизимидаги сукунатни кўрсатиш баробарида, ўзгараётган халқаро муҳитда давлатлар ташқи сиёсати учун янги имкониятларни очиб беришга ҳам хизмат қилмоқда. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик парадигмалари ўзгармоқда ва давлатлар ташқи сиёсатидаги янгича тенденциялар юзага келмоқда.
-
Сифатли таълим – барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг энг қисқа йўлидир
2024-11-06 1193Стратегик ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон ўз олдига улкан мақсад ва режаларни қўйган.
Уларни ҳаётга татбиқ этиш учун Ўзбекистонга жадал ислоҳотлар суръатига мос етук кадрлар, мутахассислар зарур.
Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.
Мамлакатда тарихан қисқа муддатда таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлили асосида қуйидаги ижобий тенденцияларни кўрсатмоқда.
-
Рақамлаштириш Ўзбекистонда сув танқислиги муаммоларини оқилона ҳал қилиш имконини беради
2024-11-05 1129Иқлим ўзгариши, музликларнинг эриши билан боғлиқ охирги
20-30 йилда кузатилаётган тенденция давом этадиган бўлса, минтақанинг асосий сув таъминоти ҳисобланган икки йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими яқин йилларда ҳозиргидан 10-15 фоизга қисқариши мумкин. Шундай бўлган тақдирда аҳоли жон бошига сув билан таъминланиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ҳозиргидан 25 фоизга камайиб кетиши эҳтимоли мавжуд. -
Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
2024-11-04 1384Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
ТДТга бешта давлат – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Венгрия, Туркманистон, Шимолий Кипр ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ушбу тузилмада кузатувчи мақомига эга.