-
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш: Янги Ўзбекистон тажрибаси
1001Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган чуқур сиёсий ва иқтисодий зиддиятлар даврида Янги Ўзбекистонда тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш, инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида фаол иштирок этиб, жаҳон ҳамжамияти учун умумий муаммоларни мулоқот ва ҳамкорлик, маданий-цивилизациявий, миллатлараро ва динлараро ўзаро ҳамкорлик орқали ҳал этишга интилади. Мамлакатимиз халқаро ташкилотлар доирасида халқаро нормаларни яратиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 10 та махсус резолюция қабул қилинди.
-
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ: ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
1080Янги Ўзбекистонда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.2017-2024 йилларда фуқаролик жамияти институтларини бевосита қўллаб-қуватлаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган 64 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур ҳуқуқий ва институционал база яратилди.
Бу борада Президентимиз, жумладан: “Фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш эътиборимиз марказида бўлади" деб алоҳида эътироф этдилар.
-
Ўзбекистан транспорт йўналишида “беркликдан” чиқиш йўлини таклиф қилмоқда Ўзбекистоннинг устувор йўналишларида Марказий Осиё минтақавий транспорт тизимини ривожлантириш масалалари
2024-10-17 1204Марказий Осиё минтақасининг икки йирик муҳим – «Шимол-Жануб»
ва «Шарқ-Ғарб» савдо йўллари чорраҳасида жойлашганлиги минтақавий транспорт тизимининг жозибадорлигини ошишига хизмат қилади.Давлатлараро низолар ва иқтисодий санкциялар туфайли халқаро транспорт коридорларини диверсификациялаш билан боғлиқ тенденциялар ҳам минтақа давлатлари учун транзит ташувлари соҳасида янги имкониятларни очмоқда. Хусусан, Европа ва Осиё мамлакатлари ўз юкларини тарихдан кенг фойдаланиб келинган Буюк Ипак йўллари орқали юборишга ҳаракат қилишмоқда. Воқеаларнинг бундай ривожи тўғридан-тўғри денгиз портларига чиқиш имкониятига эга бўлмаган Марказий Осиё минтақаси транспорт оқими инфратузилмасини ўзгаришига олиб келмоқда.
-
Ўзбекистон янги сиёсатчиларининг пайдо бўлиши учун платформалар яратмоқда Ўзбeкистондаги янги сайлов тизими: қонунчилик ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда нималар ўзгаради?
2024-10-16 2276Сайловга доир барқарор ҳуқуқий маданиятни шакллантирмасдан туриб, эркин жамият ва давлатни шакллантириб бўлмайди. Сайловлар халқ ҳокимиятининг асоси эканлиги умум-эътироф этилган ҳақиқатдир. Мамлакатда эркин сайловларнинг мавжудлиги демократик бошқарув режими ва республика бошқарув шакли тамойилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
-
O‘zbekiston qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini yetishtirish va eksport qilish bo‘yicha jahon yetakchilaridan biriga aylanishga intilmoqda
2024-10-16 1408Qishloq xo'jaligi O'zbekiston iqtisodiyotining yetakchi tarmoqlaridan biri hisoblanadi. Ushbu tarmoq respublikaning yalpi ichki mahsulotining 24% dan ortig'ini tashkil etadi, uni ishlab chiqarishda butun iqtisodiyotda band bo'lganlarning to'rtdan bir qismi ishtirok etadi. Shunday qilib, qishloq xo'jaligini barqaror rivojlantirish va modernizatsiya qilish umumiy iqtisodiy o'sishni ta'minlash va aholi farovonligini oshirish uchun respublikani rivojlantirish bo'yicha davlat siyosati va makroiqtisodiy strategiyaning asosiy ustuvor yo'nalishi hisoblanadi.