-
O‘zbekiston: Madaniyatni rivojlantirish – Milliy individuallikni saqlashning asosiy vositasi
2024-12-17 1497Madaniyat va san’at insoniyat tamadduni, milliy o‘zlik va ruhiy barkamollikning asosi bo‘lib, har bir davlat taraqqiyotining muhim ko‘rsatkichidir. Xalqning ma’naviy yuksalishi, uning tarixi, buguni va kelajagini ifoda etuvchi bu sohalarning rivoji zamon talabiga mos yondashuvni taqozo etadi. Shu bois O‘zbekistonda madaniyat va san’atni rivojlantirishga qaratilgan islohotlar chuqur mazmun kasb etib, yangi bosqichga ko‘tarilmoqda.
-
Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги халқаро тажриба ва миллий амалиётга асосланади
2024-12-16 1085Давлатимиз тараққиёти янги босқичга қадам қўйган ҳозирги даврда ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини модернизация қилиш ва ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда қонун ижодкорлиги фаолияти алоҳида долзарблик касб этиб, давлат бошқаруви самарадорлигининг муҳим омилига айланмоқда. Мамлакатимизда рўй бераётган чуқур ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, халқаро майдондаги интеграция жараёнларининг фаоллашуви, шунингдек, глобал рақамлаштириш тенденциялари қонун ижодкорлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Институционал ўзгаришлар ёхуд қонунлар сифатига эътибор -
Ўзбекистонда олти ёшли болаларнинг 95,8 фоизи мактабга тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олинган
2024-12-06 1007Ўзбекистонда мактабгача кичик ёшдаги болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, уларга зарур шароитларни яратиш, мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳада нодавлат секторнинг улушини ошириш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда таълим-тарбия жараёнига самарали шакллар ва усулларни жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши соҳада бошқача бир янги даврни бошлаб берди.
Тизимдаги ислоҳотлар сабаб чекка ҳудудларда эскирган, таъмирталаб шароити йўқ бинолар ўрнида янги, замонавий таълим масканлари барпо этилди.
Биринчилардан бўлиб, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат сектор улушини ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.