-
Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Қирғизистонда таълим олаётган Ўзбекистонлик талабалар диққатига! Ҳурматли фуқаролар ва талабалар
2025-05-30 757Қирғиз Республикаси ТИВнинг хорижий фуқароларнинг Қирғизистонда бўлишини легаллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисидаги ахборот хабари
Қирғиз Республикаси Президентининг 2025 йил 22 майдаги №164-сонли «Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 10 июнигача чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Қирғиз Республикасида бўлиб туриш қоидаларини бузган ҳолда яшаб келаётганларнинг ҳуқуқий мақомини легаллаштириш учун муддат берилди.
-
24-26 июнь кунлари Тошкентда “MINEX Central Asia 2025” форуми бўлиб ўтади
2025-05-29 507Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) мезбонлигида “MINEX Central Asia 2025” форуми бўлиб ўтади.
Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.
-
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СОҲАСИДАГИ ГЛОБАЛ ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ ҚАДАМИ
2025-05-26 539Тагсарлавҳа: БМТ Давлат хизмати форумининг Ўзбекистонда ўтказилиши — унинг халқаро ҳамжамиятдаги роли мустаҳкамланаётганини кўрсатади.
БМТ Давлат хизмати форуми (United Nations Public Service Forum — UNPSF) — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ўтказиладиган халқаро даражадаги тадбир бўлиб, давлат хизмати соҳасида инновация, самарадорлик ва барқарор тараққиётни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. Форумни БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти (UN DESA) ташкил қилади. Форум барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун давлат хизматини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш мақсадида 2003 йилдан буён ўтказилади.
-
ЎЗБЕКИСТОН “БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ” ДОИРАСИДА РАҚАМЛИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТАДИ ЎЗБЕКИСТОН “БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ” ДОИРАСИДА РАҚАМЛИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТАДИ
2025-05-26 557Бугун Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар ижобий динамика кўрсатмоқда. Рақамлаштириш, шаффофлик ва профессионализмга қаратилган ташаббуслар давлат фуқаролик хизматининг сифати ошишига хизмат қилмоқда. 2025 йил 23-25 июнь кунлари БМТ Давлат хизмати форумини (UN Public Service Forum 2025) Ўзбекистонда ташкил этилиши ҳам бежиз эмас. Форум ўз миссиясидан ташқари Ўзбекистоннинг давлат хизмати, электрон ҳукумат ва рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлари ва саъй-ҳаракатларини дунё ҳамжамиятида танитишни ҳам таъминлайди. Бу, Президент Ш.М.Мирзиёев бошқарувидаги мустақил мамлакат учун ижобий қадам.
-
БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ЎТКАЗИЛИШИ — МАМЛАКАТ УЧУН ТАРИХИЙ ВОҚЕЛИКДИР
2025-05-26 4852025 йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми (UN Public Service Forum 2025) ўтказилади. Ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг асосий мавзуси — “2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш”. Форум БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ташкил этилмоқда. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши — мамлакат учун соҳадаги ислоҳотларини намойиш этиш ва баҳолаш имконини ҳам беради.
-
БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА НАМОЁН ЭТИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ
2025-05-26 418Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Асосий мақсад — самарали, шаффоф ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тизимини шакллантиришга йўналтирилди. Мазкур соҳадаги ютуқлар ва салоҳият 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган БМТ Давлат хизмати форумида намоён бўлиши кутилмоқда. Ушбу Форум Ўзбекистонда илк бор ташкил этилади ва бу мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши — БМТнинг Ўзбекистон билан давлат хизмати соҳасида шаклланаётган мустаҳкам ҳамкорлигининг амалдаги намунасидир.