-
Термиз майдони – Марказий ва Жанубий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги мулоқот
2025-05-13 615Азал-азалдан Марказий ва Жанубий Осиё савдо, маданий ва сиёсий жараёнлар доирасида бир-бири билан чамбарчас боғланган. Географик яқинлик ва қадимий савдо йўллари халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги фаол мулоқотга, товарлар ва маданият алмашинувига, минтақанинг умумий тарихий-маданий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилган. Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришгач, Жанубий Осиёга нисбатан ўз ташқи сиёсий ва иқтисодий стратегияларини босқичма-босқич амалга ошира бошладилар.
Марказий ва Жанубий Осиёнинг стратегик жойлашуви, табиий ресурсларга бойлиги, демографик салоҳияти ва тарихий мероси билан белгиланадиган аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, бу минтақалар илмий тадқиқот мавзуси бўлиб қолмоқда. Хусусан, минтақавий хавфсизлик комплекси нуқтаи назаридан олимлар Марказий ва Жанубий Осиёни иккита мустақил ва тенг ҳуқуқли минтақа сифатида кўриб чиқадилар. Бунда Афғонистоннинг Жанубий ва Марказий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги
ва босқичма-босқич яқинлашувини таъминлайдиган минтақавий хавфсизлик комплексининг асосий элементи сифатидаги роли трансформация қилинаётганини таъкидлаш лозим[1]. -
Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эътиборига!
2025-05-10 269Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эътиборига!
Ҳурматли фуқаролар!
Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Элчихонаси ва Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси Қирғизистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларини ҳақ-ҳуқуқларини доимий равишда таъминлаб келмоқда ва таъминлаб келишда давом этади.
Бу йўналиш Элчихона ва Бош консулхона фаолиятининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган баъзи бир хабарларда Элчихонага нисбатан ноўрин ва асосланмаган танқидлар учрамоқда.
Бу каби ҳолатларда барча фуқароларимизни Элчихонамизнинг +996997992002 телефон/ватсап ва Бош консулхонамизнинг +996552047777 телефон/ватсап рақамларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. Бу рақамларга бўлган мурожаатлар жавобсиз қолдирилмаслигини билдирамиз.
-
Toshkentda Markaziy Osiyo mamlakatlari va Ko‘rfaz arab davlatlari hamkorlik kengashi tahlil markazlari birinchi forumi bo‘lib o‘tadi
2025-04-24 6102025-yilning 28-29-aprel kunlari Toshkent shahrida "Strategik sheriklikni mustahkamlash: tarixiy aloqalardan keng qamrovli hamkorlik sari" mavzusida Markaziy Osiyo mamlakatlari va Ko‘rfaz arab davlatlari hamkorlik kengashi(KADHK) tahlil markazlari birinchi forumi bo‘lib o‘tadi.
Tadbir O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar instituti hamda Saudiya Arabistonining "Gulf Research Center" tadqiqot markazi tomonidan tashkil etilmoqda.
-
Марказий Осиё – Европа Иттифоқи: минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро боғлиқлик сари
2025-04-03 6012025 йил 4 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади. Мазкур тадбир муҳим сиёсий воқеага айланади ва икки минтақа ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб беради.
2022 ва 2023 йилларда Остона ва Чўлпон-Ота шаҳарларида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарларининг учрашувлари ушбу форматни институционализация қилишнинг муҳим шарти бўлди. Самарқанд саммитининг ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганидан, шунингдек, икки томонлама мулоқотнинг юқори аҳамияти борлигидан далолат беради.
-
Ўзбекистонда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади
2025-04-03 5563-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммит ишида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади.