Қирғиз Республикаси ҳудудида доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Шу муносабат билан, ахборот тизимга фуқаролар томонидан рўйхатга олиш учун маълумотларни киритилиш жараёни 2026 йил
15 январь куни Тошкент вақти билан соат 00.00дан бошланади ва 30 январь соат 23.59гача давом этади.
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ҳамда шахсий маълумотларни киритиш бўйича тайёрланган видеойўриқнома билан (https://youtu.be.RIQHBCJyWrk) ҳаволаси орқали танишиш мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш масаласида қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан 1851 (Ўзбекистон ҳудудидан туриб боғланиш мумкин) рақами билан ягона
call-марказ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу марказ ҳозирда тест синовида ишламоқда. 2026 йилнинг 10 январь кунидан эътиборан тўлақонли ишга туширилади ва Ўзбекистон вақти билан соат 07:00 дон 21:00 га қадар ўз фаолиятини амалга оширади.
Ўзбекистоннинг барча фуқароларини мазкур
жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз!